Божхона постларида автомобиллар учун махсус йўлаклар жорий қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев божхона иши самарадорлигини оширишга қаратилган фармонни имзолади. Бу ҳақда Божхона қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

1 сентябрдан бошлаб автотранспорт воситалари учун «яшил» ва «қизил» йўлаклар тизими синов тариқасида ишга туширилади. Мазкур тизим «Ғишткўприк,» «Зангиота» ва «Довут ота» божхона постларида фаолият юритади.

Йўлаклар қуйидагича ишлайди:

• «яшил» йўлак — ҳужжатлар текширилгандан сўнг хавфлилик даражаси паст бўлган автомобиллар ва товарлар учун тезлаштирилган назоратдан ўтказишни назарда тутади;

• «қизил» йўлак — хавфлилик даражаси юқори бўлган, шунингдек танлаб текшириш учун ажратилган транспорт воситаларини батафсил кўздан кечиришни ўз ичига олади.

Автомобиллар хавф таҳлили маълумотларига асосан йўлаклардан бирига йўналтирилади. Божхона ходимлари профайлинга асосланиб, автомобилни “яшил” йўлакдан “қизил” йўлакка ўтказишлари мумкин.

Бунда Ўзбекистонга кириб келаётган автомобиль фақат инспекция текширувидан ўтгандан кейингина йўлаклардан бирига йўналтирилади. 2026 йил 1-сентабрдан бошлаб, тажриба-синов натижаларини инобатга олган ҳолда, тизимни бошқа чегара ўтиш жойларида босқичма-босқич жорий этиш вазифаси қўйилди.

Қарорлар