ЖССТ раҳбари Республика болалар онкологияси марказига ташриф буюрди

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши кураш етакчиси дея эътироф этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори, Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси марказига ташрифи чоғида Зироат Мирзиёева раислигидаги «Замин» фондининг фаолиятини юқори баҳолади.

Тедрос Гебреесуснинг таъкидлашича, айнан Биринчи хоним раҳбарлигида Фонд болалар онкологияси соҳасидаги тиббий хизматларни кенг кўламда яхшилаш ҳамда бутун мамлакат бўйлаб «Меҳрли мактаб» госпитал-мактабларининг ноёб тармоғини яратишда муҳим ўрин тутмоқда.

Ушбу марказда, шифокор ва педагогларнинг саъй-ҳаракатлари бир мақсад йўлида бирлаштирилган. Эндиликда онкологик хасталикка чалинган болаларга комплекс ёндашув асосида ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Жумладан, улар нафақат замонавий муолажаларни, балки соғайиб кетиши ва тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган узлуксиз таълим ва ижтимоий кўмакни ҳам олмоқда.

Ўзбекистон