Ўзбекистонда қўшни давлатдан олиб келинган 24 кг дан ортиқ «гашиш» тўхтатиб қолинди

Ўзбекистонда қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган катта миқдордаги наркотик модда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, олдиндан кузатувга олинган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1973 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахс ўзининг қирғизистонлик танишлари томонидан Хўжаобод туманидаги хуфия жойга яшириб кетилган 24 кг 475 гр «гашиш» моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, тергов ҳаракатлари доирасида уни жиноий шерикларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Ўзбекистон