Буюк Британия ёшларга тамаки сотишни умрбод тақиқлашни тасдиқлади

Буюк Британия парламенти палатаси 2009-йил 1-январдан кейин туғилган фуқароларга тамаки ва электрон сигареталар сотишни умрбод тақиқлашни ўз ичига олган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжат, ҳокимият органларига тамаки маҳсулотлари, электрон сигареталар ва никотин маҳсулотлари таркибини ва қадоқларини назорат қилиш имкониятини беради.

Қонун лойиҳаси парламентга 2023 йилда киритилиб, унинг моҳияти тамаки маҳсулотларини сотиб олиш учун минимал ёшни ҳар йили ошириб боришдан иборат. Шу тариқа, аҳолининг бир қисми учун умри давомида тамаки маҳсулотларидан фойдаланиш имконияти ёпилади.

Соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритингнинг таъкидлашича, профилактика чоралари қарамлик даражасини пасайтиришга ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра, чекиш билан боғлиқ касалликларни даволаш Миллий соғлиқни сақлаш хизматига ҳар йили тахминан 3 миллиард фунт стерлингга тушади.

Ўзбекистон