Россияда қаровсиз қолган 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда ота-онаси қарамоғисиз қолган 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, мамлакат Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон қайтарилди. Улар ота-онаси билан Россияга борган.
Аммо болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган тўрт нафар ўзбекистонлик бола яқин танишлари билан қолган.
Ўзбекистонлик дипломатлар зудлик билан вояга етмаган ҳамюртларнинг манзилини аниқлади. Шунингдек, уларнинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.