Ўзбекистоннинг барча маҳаллаларида футбол майдонлари барпо этилади

Ўзбекистонда 1 октябрдан «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури жорий этилиб, бўш ер участкаларига футбол майдонлари қурилади.

Мазкур қарор Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилган Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва унинг оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонда қайд этилган.

Ушбу дастур доирасида, маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этилиши ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига харид қилинган бўш турган давлат мулки объекти (ер участкасининг) қолган қисмидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон