Тошкентда 9 ёшли бола бурун операцияси вақтида вафот этди

Тошкент шаҳридаги хусусий клиникалардан бирида 9 ёшли бола бурун операцияси жараёнида вафот этди. Маълумотни «Teznews.uz га» Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Хусусий шифхонада 2016 йилда тугилган бола вафот этганлиги холати юзасидан Мирзо Улугбек тумани прокуратураси томонидан текшириш харакатлари олиб борилмокда, — деб таъкидланди Бош прокуратурада.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

Ўзбекистон