Ўзбекистонда 2 баллик зилзила сезилди
Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудида 26 август куни соат 15:31 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Эпицентр Қирғиз Республикаси ҳудудида бўлиб, сезилиш кучи — 5 балл. Зилзила эпицентри Тошкентдан 287 км жанубий-шарқда жойлашган.
Жумладан зилзила ушбу ҳудудларда кузатилган:
• Қувасой шаҳрида — 2 балл (57 км),
• Фарғона туманида — 2 балл (61 км),
• Фарғона шаҳрида — 2 балл (68 км).