Москвада мигрантларни кузатиш учун мобил илова ишга туширилади
Москвада 1-сентябрдан бошлаб мигрантларни кузатишнинг янги тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин KP.ru нашрига берган интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тизим бу пандемия даврида касалланганларни кузатиш учун фойдаланиладиган «Ижтимоий мониторинг» дастурининг аналогидир.
Шахар меринг маълум қилишича, Москва бу соҳада тажриба ўтказиш ҳуқуқини олган. Аэропортларда биометрик назорат аллақачон йўлга қўйилган, энди эса электрон мигрант картаси жорий этилмоқда. Унда барча маълумотлар – келган кундан бошлаб иш жойига қадар бўлади.
Шу билан бирга полиция учун маълумотни текшириш имкони соддалаштирилиб, QR кодни сканерлашни ўзи кифоя қилади.
QR-код ёрдамида полиция ходими мигрант ҳақида ҳамма нарсани билиб олади — қачон келгани, қанча муддатга, қаерда ишлагани, миграция қоидабузарликлари бор-йўқлигини. Агар қоидабузарлик қизил рангда кўрсатилса, ходим уни ушлаб туриши керак. Агар яшил ранг бўлса, ҳеч қандай савол бўлмайди, — деб тушунтирди Собянин.