Равшан Ирматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистонлик футбол мутахассислари биринчи бор ФИФА қўмиталарига аъзо бўлишди, деб хабар қилди ЎФА матбуот хизмати.

ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси — футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади. Қўмита VAR, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029-йиллар учун ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Ёҳаннес Ҳолзмуеллер раҳбарлик қилади.

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.

AI News