Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Жоэль Мокир (АҚШ), Филипп Агьон ва (Франция) Питер Хауит (АҚШ), Нобель хотирасига бағишланган иқтисод фанлари бўйича мукофотларга эга чиқди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Мазкур шахсларга, «инновацияларга асосланган иқтисодий ўсишни тушунтиргани учун» мукофот берилди.

Хусусан, Мокир «технологик тараққиёт воситасида барқарор ўсишнинг асосий шартларини аниқлагани» учун мукофотнинг ярмига сазовор бўлди. Агьон ва Хауит «ижодий бузиш орқали барқарор ўсиш назарияси»ни ишлаб чиққани учун қолган мукофотга эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда бу мукофот Дарон Аcемоглу, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга мамлакатлар ўртасидаги фаровонликдаги фарқларни ўрганиш учун берилган эди.

AI News