Иордания подшоҳи Мирзиёевни «Ан-Наҳда» ордени билан тақдирлади

Иордания Подшоҳи давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Иорданиянинг «Ан-Наҳда» (Ренессанс) ордени билан тақдирлади.

Ушбу мамлакатнинг олий мукофотини давлат раҳбарига Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн шахсан топширди.

Ушбу мукофотни кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг муносиб эътирофи, шунингдек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва ҳурмат ифодаси сифатида катта мамнуният билан қабул қиламан, — деди Мирзиёев.

Иордания Подшоҳининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи ва самарали музокаралар натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Етакчилар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон раҳбари Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Иорданиянинг жадал ривожланишига, мамлакатнинг тинчликсевар ташқи сиёсатини амалга оширишга, халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи ва таъсири юксалишига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

 

Ўзбекистон