Самарқандда Иордания Подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 26 август куни Самарқанд шаҳрида Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати ҳабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.

Маросимда конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Шунингдек, ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутладилар.

Жаҳон