Хилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

Хилола Уктамовна Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мазкур ўзгариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан амалга оширилди.

Шу билан, Илхом Тохирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон