Андижонда кийим-кечак бозорининг растаси қулаб тушди: жабрланган бор

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида, бозор растаси қулаб тушди. Вазият юзасидан туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Холат 21-декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида содир бўлган.

Мазкур холат тадбиркорнинг дўкон олдига қўлбола усулда қуриб олган растаси талабга жавоб бермаганлиги, бундан ташқари савдо растасининг юқори қисмига керагидан ортиқ оғир (қишки) кийимлар илинганлиги оқибатида савдо растаси қулаши содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида юқоридаги камчиликларга йўл қўйган 1 нафар тадбиркор тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган ва зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.

Хозирда тан жарохати олган тадбиркорнинг аҳволи яхши эканлиги билдирилди.

Ўзбекистон