Сурхондарёда қўриқхона ҳудудида ёнғин содир бўлди

Шеробод туманида қўриқхона ҳудудида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Қайд қилинишича, 23 июль куни соат 15:52 да Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Шеробод тумани «Қизилолма: маҳалласида жойлашган «Сурхон» давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Ёнғинни бартараф этиш учун етарли куч ва воситалар сафарбар қилинган.

Фавқулодда вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 22:25 да қуршаб олиниб, 24 июль куни соат 00:35 да тўлиқ ўчирилган.

 

 

 

 

Ўзбекистон