Букмекерлик фаолияти учун 5 йилга лицензия берилади
Ўзбекистон президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори эълон қилинди. Бу ҳақида «Норма» хабар берди.
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда Интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилган.
Таваккалчиликка асосланган ўйинларни, лотереялар ташкил этиш ва ўтказишда ҳамда букмекерлик фаолиятидаги чекловлар белгиланди. Шунингдек, бундай фаолиятни амалга оширишга оид айрим тўловлар турлари ва миқдорлари тасдиқланди.
Қарорда белгиланишича, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ставкалар ва ўйинчиларнинг ягона давлат регистрини юритади.
Интернет тармоғи ўйинлар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси учун Устав капитали миқдори – БҲМнинг 150 минг баравари миқдорида, лотерея ташкилотчиси банкларда БҲМнинг 75 минг баравари миқдоридаги захира жамғармасини сақлаши керак.
Фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:
— 18 ёшга тўлмаган шахсларга тўловларни амалга ошириш;
— лотерея билетларни сотиш пунктларидан ташқари ўйинчилар бевосита иштироки ва бўлиши билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган стационар ёки кўчма ўйин заллари, казино, ўйин автоматлар заллари ёки бошқа ўйин муассасаларининг ташкил этиш.
Қуйидаги букмекерлик гаровларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳам чекланади:
— Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида ҳодисаларга (спорт ўйинлари ва мусобақалари, сиёсий жараёнлар, танловлар ва бошқалар), бундан халқаро федерациялар қоидалар асосида тегишли даражада тайёргарлик, назорат ва ҳакамликни таъминланган ҳолда, томошабинлар иштирокида ўтказиладиган спорт ўйинлари ва халқаро даражадаги ҳодисалар мустасно;
— болалар ва ўсмирлар спорт мусобақалари мустасно.
Қонун 12.12.2024 йилдан кучга киради.