Ўзбекистонда 14 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 14 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 37-39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Янгиликлар