Ўзбекистон 6 ойда Туркиядан 197 тонна банан импорт қилди
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Туркиядан қандай маҳсулотларни импорт қилгани ҳақида маълумот эълон қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми:
- Товуқ гўшти – 3,6 минг тонна;
- Мандарин – 3 минг тонна;
- Маккажўхори – 2 минг тонна;
- Какао ва шоколад – 1,2 минг тонна;
- Олма – 993 тонна;
- Қандолат маҳсулотлари – 709 тонна;
- Маргарин маҳсулотлари – 591 тонна;
- Сут маҳсулотлари – 350 тонна;
- Банан – 197 тонна.
Қўмита матбуот хизматининг ёзишича, 6 ой давомида Ўзбекистонга 63,5 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
- Эквадор – 62,7 минг тонна;
- Қозоғистон – 426 тонна;
- Туркия – 197 тонна;
- Ҳиндистон – 144 тонна.