Ўзбекистонда 2 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 2 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19–21 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 метр/секундгача кучайиши. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.