«Чорвоқ оромгоҳи» 208 млрдга сотилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ оромгоҳи» дам олиш маскани 208,0 млрд сўмга сотилди.

«Чорвоқ оромгоҳи» дам олиш маскани бўйича 208,0 млрд сўм бўлган харид тўловларини амалга ошириш тўғрисида «Vip Logistics» МЧЖ ҚК томонидан тақдим этилган таклифлар энг яхши таклиф сифатида эътироф этилиб, савдо ғолиби деб топилди”, дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, мазкур, оммавий савдоларда 4 нафар талабгорлардан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали таклифлар келиб тушган бўлиб, «Vip Logistics» МЧЖ ҚК томонидан энг юқори нарх таклифи берилган.

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, автомобилда юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи VIP Logistics компанияси 2011 йилда Тошкентда рўйхатга олинган. МЧЖнинг устав фонди 2 млн 694,9 минг долларни ташкил этади.

Компания ҳиссадорлари орасида «HARVEST INDUSTRIES L.P.» (93,00 %), Шокиров Жамшид Абдуғаффорович (5,10 %) ва Шокиров Абдуғаффор Шокирович (1,90 %) бор.

Янгиликлар