Тошкентда 21 ёшли қиз Туркияга 3 қизни фоҳишаликка юбораётгани аниқланди
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 21 ёшли қиз устидан вилоят Ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимига одам савдоси билан боғиқ ариза келиб тушди.
Маълум қилинишича, аризада Жалақудуқ туманида яшовчи М.С. ноқонуний равишда Туркияга аё-қизларни алдов йўли билан олиб кетётгани ва турли мақсадларда сотиб юбораётгани ҳақида айтилиб унга нисбатан чора кўришлари сўралаган.
15 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида М.С. Тошкент халқаро аэрапортида ёнида бошқа бир аёл номига расмийлаштирилган чипта, Тошкент–Истанбул йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказилган 3 дона ўриндиқ варақаси ва шунча фуқаролик паспорти борлиги аниқланган. Топилган буюмлар далилий ашё сифатида олиниб, тегишли тарзда расмийлаштирилган.
Шунингдек, 21 ёшли М.С.га Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми «з» банди (жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғ атилиб, суд муҳокамасига юборилган.