Самарқандда 4 ёшли қиз «Nexia-3» уриб юбориши оқибатида вафот этди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 31 май куни «Nexia-3» ҳайдовчиси 4 ёшли қизни уриб юборди.

Маълум бўлишича, юқори тезликда ҳаракатланган машина пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юборган. Бунинг оқибатида 4 ёшли қиз оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва шу ерда вафот этган.

Ҳайдовчи қизалоқ ва унинг опасини касалхонага олиб борган. Кейинчалик у ердан қочиб кетган. Қидирув ишлари натижасида эркак топилган.

«Ўзимни умуман йўқотиб қўйдим, бундай бўлади деб ўйламагандим. Қўрққанимдан машинага ўтириб, қочиб кетдим. Ҳозиргача афсусдаман, кўз олдимдан кетмайди.

Унинг ота-онасидан кечирим сўрайман, ўзимнинг ҳам қизчам бор. Бу ҳолат бир умр эсимдан чиқмайди», — дейди ҳайдовчи.

 

Янгиликлар