Фарғонада 90 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 80 дан ортиқ дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди.

Telegram’даги «Ekologuz» каналининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг матбуот котиби Бунёд Абдуллаевга таяниб ёзишича, Кушербаев видеоси билан бўлишга ҳолат бундан бир ой олдин содир бўлган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат «Қирғкетмон» МФЙда туман «Электр тармоқлари» ходимлари томонидан амалга оширилган ва 48 тўп қарағай, 9 туп шумтол, 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар ноқонуний равишда остидан кесиб юборилган.

Бошқарма ходимлари томонидан манзарали дарахтларни ноқонуний равишда остидан кесилиши натижасида 856,5 миллион сўм миқдорида табиатга етказилган зарар суммалари ҳисобланган ва тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддасига (материалларни прокурорга топшириш) асосан қонуний чора кўриш мақсадида вилоят прокуратурасига юборилган.

Янгиликлар