«Artel» компанияси Қозоғистонда янги заводни ишга тушириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
«Artel» савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маиший техника ва электроника маҳсулотлари нафақат республика ички бозорида, балки ташқи бозордаги кучли рақобат шароитига қарамасдан ўз ўрни ҳамда исътемолчисига эга.
Жумладан, Қозоғистон «Artel» компаниясининг экспорт географиясида стратегик жиҳатдан муҳим ўринга эга давлат ҳисобланади. Ушбу давлатга экспорт миқдори 2019 йилда 21 миллион доллар, 2020 йилда 31 миллион долларни ташкил қилиб, компания экспорт кўрсатгичининг 30 фоизини ташкил қилади.
Ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йилнинг 22 декабрида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ҳоқимлиги таклифига асосан маҳсулотлар экспортини ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Artel» компанияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Туркистон вилоятида хизмат сафарида бўлди.
Хизмат сафари давомида Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Меиржан Мирзалиев билан учрашувлар ва музокаралар ўтказилди. «Artel» вакиллари томонидан 2021–2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган, умумий қиймати 85 миллион доллар, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 минг дона газ плиталар, 1 миллион дона электр сув иситгичлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Ҳокимият вакиллари, ўз навбатида, Қозоғистонда лойиҳани амалга ошириш учун кредит маблағлари, ер ажратиш ҳамда солиқ тўловлари бўйича тушунтиришлар берилди. Лойиҳани амалга оширишга «Turkistan Invest» ҳудудий агентлиги ёрдамида лойиҳа қийматини тўлиқ миқдорида Қозоғистоннинг тижорат банклари томонидан имтиёзли шартлар асосида ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилиши келишиб олинди.
Бугунги кунда «Artel» маҳсулотлари Қозоғистоннинг йирик электротехника маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи «Sulpak» савдо дўконлари ҳамда «Technodom» интернет савдо дўконлари орқали сотилмоқда.
«Artel» савдо белгиси остида маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводларини Қозоғистонда ташкил қилиниши у ерда давлат харидлари доирасида ўтказиладиган тендерлар, танловларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун 20 фоизгача бўлган нарх преференцияси механизмидан унумли фойдаланишга ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмларни республикамиздан экспорт қилиш натижасида экспорт кўрсатгичларини ошириш ва Россия бозорларига янада фаол кириб бориш имкониятини яратади.
Айтиш лозимки, бугунги кунда «Artel» савдо белгиси остидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш заводлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ташкил қилинган.
Тожикистонда умумий қиймати 5 миллион доллар бўлган, йиллик қуввати 60 минг дона электр сув иситгичлари, 50 минг дона чангютгич ишлаб чиқариш лойиҳаси мувафаққиятли амалга оширилиб, 150 та янги иш ўринлари яратилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 100 минг дона телевизор ҳамда 50 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида йиллик қуввати 60 минг дона кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган завод фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, «Artel» савдо белгиси остидаги маҳсулотлар географиясини ва фаолиятини кенгайтириш мақсадида Ислом тараққиёт банки ва Европанинг HSBC банки ёрдамида Африка давлатларида савдо ҳамкорликлари ва ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича ўрганиш ва музокаралар олиб бориш ишлари амалга оширилмоқда.
Батафсил маълумот учун «Artel» расмий сайтига ёки «Artel»нинг Facebook расмий саҳисафига ташриф буюринг.
Реклама ҳуқуқи асосида