Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди
Андижон шаҳрида яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди.
Маълум қилинишича, вилояти Ички ишлар бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада шаҳарда яшовчи аёл ўз хонадонида Избоскан ва Андижон шаҳридан бўлган икки аёлни шаҳвоний ниятларда фойдаланиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.
У холис мижоздан олинган кимёвий ишлов берилган 600 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.