Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши хабар қилинди
Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси иш жараёнида.
Қайд этилишича, ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун «regulation.uz»га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.