Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, 24–26 май кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб 32–37 даражага етади.

27 майда Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 5–7 даражага пасаяди.

25 майда шимолда, 26–28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.

Янгиликлар