Жиззахда «Жигули»нинг газ баллони портлаб кетди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 23 июнь куни «Жигули» автомобилининг газ баллони портлаб кетди.
Маълум бўлишича, ҳодиса соат 15:00 атрофида туманнинг Совунгарлик МФЙдаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциясида содир бўлган. Аниқланишича, «Ваз-2106» русумли машинага газ тўлдириш жараёнида баллон портлаб кетган.
Оқибатда ҳеч ким жабрланмаган, бошқа транспорт воситаларига зарар етмаган. Дастлабки суриштирувга кўра, транспорт воситасидаги носозлик бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.