Сурхондарёда «жиҳодчилар» сафига қўшилишни истаган йигит қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни истаган йигит қўлга олинди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 19 июль куни ДХХ томонидан Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига чиқиб кетишни режалаштирган Шўрчи туманида яшовчи 2002 йилда туғилган Қ.М қўлга олинган.
Аниқланишича, йигит Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомойкаларнинг бирида ишлаши давомида, ижтимоий тармоқлар орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими билан мулоқотда бўлган. У диний лақаби «Саад Мухтор» лақабли 1996 йилда туғилган А.А исмли Қирғизистон фуқароси бўлган. Йигит «Саад Мухтор»нинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган.
Ҳозирда йигитда нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.