Каттақўрғон шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги айрим ҳудудларда 23 октябрь, жума куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Каттақўрғоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «ivanovskoe26.ru»

Хабарга кўра, шаҳардаги Улуғбек Барноев Шох кўчасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги сабабли тузатиш ишлари олиб борилади. Мазкур тузатиш ишлари муносабати билан 23 октябрь, жума куни соат 11:00 дан 18:00 гача «Дамариқ», «Ўрикзор» ҳамда «Навбаҳор» маҳаллаларида табиий газ ўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда 2020 йил якунигача аҳолига 4 мингга яқин газ баллони етказилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши маълум қилинган.

Янгиликлар