Пастдарғом туманининг айрим маҳаллалари 23—24 октябрь куни табиий газ таъминотидан вақтинча узилади

Пастдарғом туманининг айрим маҳаллалари 23—24 октябрь куни куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши натижасида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти корхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали маъмурияти Самарқанд магистраль газ қувурлари бошқармаси куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда Жарқоқ—Бухоро—Самарқанд—Тошкент магистраль газ қувурларининг 224 километридаги нуқсонли қисмида алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 23 октябрь 2:00 дан 24 октябрь соат 17:00 гача «Намуна» газ тақсимлаш шохобчаси газ билан таъминлайдиган «Маданий юриш», «Янги санъат», «Имомота ёдгорликлари», «Ўрта Чархин», «Қўшчинор», «Оқ олтин», «Болтали», «Зангибойи», «Искандари», «Равот», «Қўйи Дарғом», «Қўқони», «Жағалбойли», «Нормуродов» маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Аввалроқ Нарпай туманининг «Ноғорахона» маҳалласи 20 октябрь куни табиий газ таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар