Нарпай туманининг «Ноғорахона» маҳалласи 20 октябрь куни табиий газ таъминотидан вақтинча узилади

Самарқанд вилояти Нарпай туманининг «Ноғорахона» маҳалласи ҳудудида 20 октябрь куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши натижасида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти корхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «ivanovskoe26.ru»

Таъкидланишича, «Зирабулоқ» магистраль газ қувурлари бошқармаси томонидан «Нарпай-1» ва «Нарпай-2» газ тақсимлаш станциясида куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 20 октябрь куни соат 08:00 дан соат 17:00 гача «Ноғорахона» маҳалласи ҳудудида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аввалроқ Пайариқ туманининг Челак ҳудуди табиий газ таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар