Пайариқ туманининг Челак ҳудуди табиий газ таъминотидан вақтинча узилди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманининг Челак ҳудудида 19 октябрь куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши натижасида табиий газ таъминотини вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти ахборот хизмати хабар берди.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/10/photo_2020-10-19_08-14-38.jpg)
Фото: «pv.uz»
Таъкидланишича, «Пайариқ-2» газ тақсимлаш станциясида куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши сабабли 19 октябрь куни соат 08:00 дан соат 17:00 гача Пайариқ тумани Челак ҳудудида табиий газ таъминотини вақтинчалик тўхтатилди.
Аввалроқ Самарқанд туманининг айрим ҳудудларида 15 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.