Пахтачининг айрим ҳудудларида 12 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 12 октябрь куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида табиий газ таъминоти узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «pv.uz»

Таъкидланишича, «Пахтачитумангаз» томонидан тумандаги газ тақсимлаш станцияларида 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 12 октябрь куни соат 10:00 дан 14:00 гача табиий газ таъминоти узилади.

Қайд этилишича, Қарнабота ва Навоий вилоятидан табиий газ олувчи маҳаллаларда газ таъминоти ўчирилмайди.

Aввалроқ Пахтачи тумани «Тадбиркор» маҳалласидаги аҳоли 11 октябрдан суюлтирилган газ билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар