Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида 24 соатга газ таъминоти тўхтатилади

Самарқанд вилояти Тойлоқ, Булунғур ва Ургут туманларида 24 соатга газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали Самарқанд магистраль газ қувурлари бошқармаси томонидан 2020 — 2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, Жарқоқ—Бухоро—Самарқанд—Тошкент газ қувурларининг 267-километридаги қисмида алмаштириш ишлари олиб бориш белгиланган.

Шу муносабат биланл 7 октябрь соат 08:00 дан 8 октябрь 08:00 гача Самарқанд шаҳар «Кафтархона» МФЙ, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут ва Булунғур туманларида табиий газ таъминоти тўхтатилади.

«Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади»,— дейилади хабарда.

Бундан аввал Андижоннинг айрим ҳудудларида 5 октябрь куни ҳамда Булунғурнинг айрим ҳудудларида 7 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар