Aндижоннинг айрим ҳудудларида 5 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Aндижон вилоятининг айрим худудларида 5 октябрь, душанба куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Aндижон» ГТФ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 5 октябрь куни «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиали «Боғишамол» автоматик газ тарқатиш шохобчасининг 3-тармоғидаги газ қувурларида оловли ишлар олиб борилиши ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шунга кўра Булоқбоши туманининг «Нефтчилар шаҳарчаси»да жойлашган «Истиқлол», «Саноат», «Нефтчилар» ҳамда «Баландчек» маҳаллаларидаги хонадонлар ва улгуржи истеъмолчилар учун 5 октбярь куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Хабарга асосан, 5 октябрь куни «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиалининг «Қўрғонтепа» газ тарқатиш шохобчаси тармоғидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли Қўрғонтепа тумани, Хонобод шаҳри ва Қорасув шаҳарларидаги барча аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 5 октябрь куни соат 13:00 дан соат 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, хабарда айтилишича, 5 октябрь куни «Ҳудудгаз Aндижон» ГТФнинг «Улуғнор-1» газ тарқатиш шохобчаси тармоғидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга асосан, Улуғнор туманининг «Янгиобод», «Мингбулоқ», «Сариқсув», «Бобур», «Обод» ҳамда «Улуғбек» МФЙлар ўрамидаги барча аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5 октябрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аввалроқ Когонда 1—2 октябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани, Марғилонда ёрилган қувури таъмирланиб, 740 та хонадонда табииқ газ таъминоти қайта тиклангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар