Когонда 1—2 октябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бухоро вилояти Когон туманининг Амиробод қўрғонида 1 октябрь соат 00:01 дан 2 октябрь 09:00 кунига қадар табиий газ етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳокимлигининг куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини бир маромда табиий газ билан таъминлаш ҳамда об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши сабабли 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 апрелга қадар табиий газни мавсумий истеъмолчиларга етказиб беришни тўхтатиб қўйиш мақсадида 2020 йилдаги рўйхати тасдиқланган. Унга мувофиқ Когон туман Амирабод қўрғонидаги «Извесковий» ГТСдан 1 октябрь соат 00:01 дан 2 октябрь 09:00 кунига қадар табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.

Маълумот учун, Бухорода 169 минг нафардан ортиқ истеъмолчи газ балонлари билан таъминланади.

Aввалроқ Когондаги еттита корхона газ таъминотига салкам 519 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.