Бухорода 169 минг нафардан ортиқ истеъмолчи газ балонлари билан таъминланади
Бухоро вилоятида 169 минг нафардан ортиқ суйилтирилган газ истеъмолчилари 35 кунда газ балонлари билан таъминланади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Бухоро вилоятида мавжуд 169 минг нафардан ортиқ суюлтирилган газ истеъмолчилари 35 кунга бормай мунтазам равишда газ баллонлари билан таъминланади. Етказилаётган газ баллонлари хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир хонадон эгасининг уйида қўйилган меъёрий талаблар асосида ўрнатилади. Суюлтирилган газ баллонларининг истеъмолчилари учун имконият яратилган. Ходимлар ўз фаолияти давомида аҳолига бу борада тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги қарори билан тасдиқланган низомда Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан газ баллонларида сотиб олинган суюлтирилган углеводород газини фақат газ таъминоти ташкилотининг ходими томонидан тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин мустақил алмаштириши мумкин. Бунинг учун истеъмолчи яшаш жойига кўра газ таъминоти ташкилотига ёзма ариза билан мурожаат қилиши зарур. Бунда газ баллонини ўрнатиш жойи лойиҳага ёки эскизларга мувофиқ бўлиши лозимлиги белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти тизимида газ хўжалигида аҳолининг маиший газ баллондан хавфсиз фойдаланишини таъминлаш хизмати ташкил этилди ва уларнинг асосий вазифалари белгиланган.
«Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудуд аҳолисига яна бир имконият яратилган. Ҳар бир фуқаро ўз хавфсизлигига эътибор қаратган ҳолда имкониятдан фойдаланиши мумкин. Суюлтирилган газ тўлдирилган маиший газ баллонни истеъмолчи хонадонига олиб кириш, лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб, кўрсатилган ҳар бир хизмат тури якунида масъул ходим томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бажарилган ишларга филиал томонидан тасдиқланган тариф бўйича 3000 сўмдан пул маблағлари бўйича тўлов қоғози берилади», — дейди «Суюлтирилган газни сотиш ва ҳисобини мувофиқлаштириш хизмати» етакчи муҳандиси Бобир Мамедов.
Aввалроқ Когондаги еттита корхона газ таъминотига салкам 519 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.