Булунғурнинг айрим ҳудудларида 7 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7 октябрь куни соат 8:00 дан 8 октябрь куни соат 8:00 гача 4 ҳудудда газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Булунғуртумангаз» бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмир ишлари олиб борилади. Шу сабабли «Жарқоқ—Бухоро—Самарқанд—Тошкент» магистрал газ қувурининг 267 километридаги нуқсонли участкасини алмаштириш ишлари давомида — 2020 йил 7 октябрь куни соат 8:00 дан 8 октябрь куни соат 8:00 гача «Тойлоқ», «Ургут», «Булунғур» ва «Ғўбдин» газ тақсимлаш шохобчаларида табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Aввалроқ Когонда 1—2 октябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар