Андижон шаҳрининг айрим маҳаллаларида 2 октябрь куни газ вақтинча ўчади

Андижон шаҳрининг қатор маҳаллаларида 2 октябрь, жума куни таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли газ вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2 октябрь куни «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиалининг «Боғишамол» газ тарқатиш шохобчаси 2-тармоғидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Андижон шаҳрининг «Ёйилма» (1-сон), «Соғлом авлод» (2-сон), «Иқбол», «Ўрикзор» (3-сон), «Баркамол» (4-сон), «Қоратут» (5-сон), «А.Бакиров», «Ҳ.Аҳмедов», «Янги ҳаёт», «Боғишамол», «Чорвадор», «Охунбобоев», «Пистамозор» ҳамда «Ўзбегим» МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари  ва улгуржи истеъмолчилар учун 2 октябрь куни соат 09:00 дан соат 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аввалроқ Когонда 1—2 октябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши, Марғилонда ёрилган қувури таъмирланиб, 740 та хонадонда табииқ газ таъминоти қайта тиклангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар