Самарқанд туманининг айрим ҳудудларида 15 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Самарқанд туманининг айрим ҳудудларида газ қувуридаги носозликларни бартараф этиш мақсадида 15 октябрь куни соат 8:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, «Самарқандтумангаз» газ таъминоти бўлими «Тойлоқ-1» ГРСдан чиқадиган д-325 миллиметрли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 15 октябрь куни соат 8:00 дан 18:00 гача Самарқанд туманидаги «Қозиариқ», «Жойи сой», «Конигил», «Бадал», «Чумчуқли», «Ражабамин», «Рустам», «Пулимуғоб», «Қўштамғали» маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.
Аввалроқ Пахтачининг айрим ҳудудларида 12 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.