Тўрақўрғон ИЭСнинг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тикланди
Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 9—11 октябрь кунлари вақтинчалик тўхтатилган Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тўлиқ тикланган. Ушбу буғ-газ қурилмаларининг ишга туширилиши билан Тўрақўрғон ИЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг белгиланган қувватларда узатилиши йўлга қўйилдган.
Станцияда ўрнатилган буғ-газ қурилмаси Ўзбекистон ИЭСларидаги энг етакчи энергосамарадор ускуна ҳисобланади. Умумий қуввати 900 МВт бўлган ушбу қурилмалар бир суткада 21 миллионн киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, станциянинг фойдали иш коэффициенти 57 фоиздан ортиқни ташкил қилади.
Тўрақўрғон ИЭС буғ-газ қурилмаларининг кўригидан сўнг мазкур электр станция 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Ургутда 2020 йил якунига қадар 2 мингта «столба» қайта таъмирланганди. Шунингдек, Самарқандда электр энергияси АСКУЭ тизимига ўтгани учун касса ва пайнетлар тўлиқ иш фаолиятини олиб бориши хабар қилинганди.