Ўзбекистон туманининг айрим ҳудудларида 14 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг айрим ҳудудларида 14 октябрь куни истеъмолчиларга табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, соат 10:30 дан соат 17:00 га қадар «Озод метан» ГРСнинг аҳоли тармоғида торайтириш мосламасини алмаштириш муносабати билан мазкур ҳудуддаги аҳоли хонадонлари истеъмолчиларига табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.
Хусусан, «Озод метан» ГРСнинг аҳоли тармоғида газ билан таъминланадиган «Авғон», «Кўл-Элаш», «Қумбосди» маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Элаш қишлоғининг барча кўчаларидаги истеъмолчиларда табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Аввалроқ Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилгани ҳақида хабар берилганди.