Тошкентда 8 август куни кучли магнит бўрони кузатилади
Тошкентда 8 август куни туш пайти оралиғида G3 даражали 4 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
«Магнит бўрони юқори фаоллиги тушь пайтига тўғри келаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, магнит бўронларининг G3 даражаси кузатилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия қилинади.