Тошкентда «Nexia-3» автобусга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Тошкент шаҳрида 3 июнь куни «Nexia-3» ва MAN русумли автобус тўқнашиши оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси вафот этди.

Маълум қилинишича, соат 16:27 да «Nexia-3» ҳайдовчиси У.О. автомобилни Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Бунёдкор шоҳ кўчаси томонга бошқариб бораётган бўлган. У белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан, олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофа сақламагани ҳамда катта тезликда ҳаракатлангани сабабли олдидаги пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаган «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилган MAN русумли автобус орқасига келиб урилган. Оқибатда «Nexia-3» ҳайдовчиси Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.

Янгиликлар