Қорақалпоғистонда намойишчилар қайси биноларга зарар етказгани айтилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 4 июль куни ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов Қорақалпоғистонда намойишчилар қайси биноларга зарар етказгани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2 июль куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол-яроғлар тортиб олинган, «Нукус халқаро аэропорти»га, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.

«Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги ‘Las Vegas’ кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган ‘MAN’ русумли юк транспорт воситаси, ‘Эски шаҳар’даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган ‘КамАЗ’ русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги ‘Исмоилов Жабборберген’ фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган», — деди Аброр Маматов.

Бундан ташқари, Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги «Дўстлик» канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам талафот етказилган.

Янгиликлар