Румий ҳаёти ва XII аср муҳити акс этган Туркиядаги Панорама музейи ва ИРФА маданият маркази — суратларда

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «Шаби арус» тадбирларида қатнашиш учун 14–20 декабрь кунлари бир гуруҳ хорижий ОАВ вакиллари ва ўзбекистонлик журналистларни мамлакатга таклиф этгани, дастлаб, улар Коня шаҳридаги Жалолиддин Румий қабри жойлашган Мавлоно музейи билан танишгани маълум қилинганди. Маросим олди тадбирлари давомида журналистлар Коня шаҳридаги Панорама музейи ва Ирфон цивилизацияси тадқиқот ва маданият марказида ҳам бўлди, дея хабар бермоқда инфо-турда иштирок этаётган «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

ОАВ вакиллари ушбу мажмуанинг фаолияти, ундаги санъат асарлари ва кўргазмалар билан танишиб, Жалолиддин Румий ҳаётини акс эттирувчи Панорама галереяси бўйлаб сайёҳат қилган. Таъкидланишича, Панорама музейи Коня шаҳар ҳокимлиги томонидан 2017 йилда қуриб битказилган ва ўша йилнинг декабр ойида илк меҳмонларини қабул қилган. Гумбазли панорама сифатида ишланган музейнинг умумий майдони 4600 метр квадратни ташкил этади. Музей очилишининг асосий мақсадларидан бири XII аср Коня ҳаётини гавдалантириш ва шаҳарнинг энг муҳим шахсларидан бири бўлган Мавлоно Жалолиддин Румий яшаган давр ҳамда унинг ҳаёти ҳақида батафсил маълумот беришдан иборат бўлган.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Музей ҳовли ва гумбазли қисмдан иборат бўлиб, 2 қаватли ёпиқ майдонни ўз ичига олади. Музейнинг биринчи бўлими — очиқ ҳовли. У 17 гумбазли йўлак билан ўралган. Ҳовлининг ўртасида эса ўтмишда қурилган, ҳозирда ҳам сақланиб қолган Анадолу ва дунёнинг бошқа ҳудудларидаги 19 та мавлавийхоналарнинг 1/25 масштабли 3D моделларини кўриш мумкин. Ҳовли коридорларида даврий миниатюра, фотосуратлар, расм ва қўл меҳнати кўргазмалари ҳам ўтказиб келинади.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, ички бинонининг дастлабки ташриф ҳудуди бир қават пастда жойлашган галереядир.  Ушбу галереяда ўнг томондан бошлаб, Мавлононинг болалиги, Нишопурда Фаридуддин Aттор билан учрашуви, ёшлик даври, оиласининг Коняга кўчиши, шунингдек Шамс Табризий билан учрашувлари тасвирланган суратлар жой олган. Бундан ташқари, унда мўғулларнинг Коняга келиши, Румийнинг ўлими ҳамда унинг дафн маросими каби саҳналарни акс эттирувчи мўйқалам суратлари ҳамда оиланинг Коняга кўчиш йўли ва Румий уйлари жойлашган ҳудудларни акс эттирувчи хариталар мавжуд.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Aсосий галерея марказидан юқорида эса 3D форматида яратилган ҳайкалчалардан иборат шаҳарча муҳитини кўриш мумкин бўлади. Унда ХII асрдаги Коня шаҳри ҳаёти, одамлар ўртасидаги муносабатлар, аёллар ва эркаклар кийимлари, турмуш тарзи ва мум ҳайкаллар жой олган. Гумбаз ва ерни бирлаштирган расмлар атрофни янада жонли ҳолатга келтирган. Қолаверса, овоз эффектлари билан жонлантирилган муҳит ташриф буюрувчиларнинг хотираларида ёқимли ва унутилмас таассурот қолдиради.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шунингдек, журналистлар Панорама музейи ёнидаги Коня шаҳар ҳокимлиги билан Инсон ва Ирфон жамғармаси ҳамкорлигида қурилган Ирфон цивилизацияси тадқиқот ва маданият маркази (ИРФА)да ҳам бўлган.  Таъкидланишича, бу ер анъанавий туркий ислом санъатига мувофиқ мажмуа сифатида қурилган. Мажмуа Туркия қадим маданиятидан мерос қолган гўзалликларни — ноёб санъат асарларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш, уларни ёшларга ўргатишни мақсад қилган.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Мазкур марказда само рақси хонаси, анжуманлар зали, устахона ва ўқув хоналари мавжуд. Шунингдек, унда само рақси амалиёти, анъанавий турк ислом санъати, асбобсозлик ва бошқалар ҳам ўргатилади. ИРФA таркибидаги «Мавлавий маросимлар жамоаси» ҳар ҳафта сема тадбирини ўтказади. Само луғатда туймоқ, эшитмоқ деган маъноларни англатади. Дарвишлар ижро этадиган ушбу само ритм ва мусиқа билан қўшилиб, ўнгдан чапга, юрак атрофида айланадиган, мусиқа билан ижро этиладиган нафил ибодат туридир.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Асрлар давомида ИРФAда само ва қўшиқчилар билан бирга дарвиш ижро этган мусиқаларни айтиш ва ўрганиш билан шуғулланиб келмоқдамиз. Мусиқа тарихимиздан бизгача этиб келган мумтоз муносабатни инобатга олган ҳолда уни бугунги одамларга этказишга ҳаракат қилмоқдамиз. Маданият соҳасидаги ишларга катта аҳамият берадиган ИРФAда қадимги цивилизациямиздан мерос бўлиб қолган ва классик асарларни ўз ишининг моҳир усталари ўргатадилар», — дейди мажмуа ходимларидан бири.

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News»/Шоҳруҳ Ҳайдаров

Янгиликлар