Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳайдовчиси ухлаб қолган «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашди.
Маълум бўлишича, «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолган ва ўзидан олдиндаги юк машинасига бориб урилган. Аниқланишича, фуқаро 16 соат давомида автомашина бошқарган.
Мазкур ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. ЙҲХХ узоқ масофага ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан чарчоқлик аломати билан руль бошқарувига ўтирмасликни сўради.