Тошкент аэропортида кузатувчиларнинг терминалга кириши вақтинча чекланди

Тошкент аэропортида Хаж сафарлари ва реконструкция ишлари сабаб кузатувчиларнинг терминалга кириши вақтинча чекланди.

Қайд этилишича, зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, аэропортда олиб борилаётган реконструкция ишлари сабаб терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чеклов жорий этилган.

Терминал биноси ва олд ҳудудларда тирбандликлар олдини олиш мақсадида чекловлар 31 июлига қадар амал қилади. Қўшимча қилинишича, эстакадага чиқиш автомобиллар ва автобуслар учун очиқ.

Янгиликлар